АсосийJamiyat

Жанубий кореялик ишбилармонлар Сирдарёда "ақлли шаҳар" қуради

'Жанубий кореялик ишбилармонлар Сирдарёда "ақлли шаҳар" қуради'ning rasmi

Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес ассоциацияси директорлар кенгаши раиси Ким Чанг Кеон бошчилигидаги ишбилармонлар делегацияси Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Маҳмудалиев билан учрашди.

Мулоқотда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболлари борасида фикр алмашилди. Томонлар ўртасида йўлга қўйилган алоқалар натижасида қишлоқ хўжалиги, саноат ишлаб чиқариш, таълим, фавқулодда вазиятлар билан курашиш, шунингдек, вилоятда Жанубий Корея стандартларидаги шаҳарсозлик нормаларини жорий этиш борасида амалий натижаларга эришилаётгани қайд этилди.

Учрашув Жанубий Корея билан ҳамкорликда вилоятда шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш ва мактабгача таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокараларни давом эттириш учун қулай имконият яратди.

Мулоқот давомида тез орада Гулистон шаҳрида қатор афзалликларга эга бўлган "ақлли шаҳар" барпо этиш лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

    Бошқа янгиликлар