АсосийDunyo

⚡️Қозоғистонда 9-синф ўқувчиси мактабга болта билан бориб, 3 нафар болани жароҳатлади

'⚡️Қозоғистонда 9-синф ўқувчиси мактабга болта билан бориб, 3 нафар болани жароҳатлади'ning rasmi

Петропавловскдаги мактабда 9-синф ўқувчиси 3 нафар болани болта билан жароҳатлади. Бу ҳақда "Спутник Қозиғистон" хабар қилди

Маълум қилинишича, воқеа бугун эрталаб 4-мактабда юз берган.

“Икки нафар бола болалар шифохонасида (боши ва билак қисмидаги жароҳатлари билан), учинчи болага воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди”, — дейилади таълим бошқармаси хабарида.

Ижтимоий тармоқларда ўсмир пичоқ ҳам олиб келгани ҳақида хабар берилган. Айтилишича, у ҳожатхонада кийинган ва ниқоб кийган, кейин эса ҳужумларни амалга оширган.

Мактаб ўқувчиларига болта билан жароҳат етказган ўсмир қўлга олинди. “Одам олдиришга уриниш” моддаси бўйича тергов ҳаракатлари бошланган. Дастлабки маълумотларга кўра, у психиатрия қайдномасида туради. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар