АсосийJamiyat

Наманганда уй ёниб кетди

'Наманганда уй ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 13 февраль куни Наманган шаҳридаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 16:16 да Наманган шаҳрининг “Қадамжо” МФЙ ҳудудида жойлашган 6-уйда ёнғин юз берган. Оқибатда яшаш уйининг шифт ва том қисмининг 40 квадрат метр майдони ёниб зарарланган.

Ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:26 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:28 да қуршаб олинган ва соат 16:45 да бартараф этилган. Уйнинг 150 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар