Сал кам 10 кундирки нафақат Туркия, балки бутун дунё оёққа турган. Туркияда зилзиладан зарар кўрганлар учун махсус банк ҳисоблари очилган. Бу ҳисобларга дунёнинг истаган бурчагидан моддий ёрдам жўнатиш имконияти бор. Шунингдек, машҳур озиқ овқат ташиш онлайн дўконлари ҳам, маҳсус “Зилзила саватчаси” ҳозирлаган. Истаган киши бу онлайн сайтлардан 5 дан 11 еврогачан бўлган маблағга бир оила учун озиқ овқатлар “саватчаси” учун тўлов қилиши мумкин. Онлайн сайт эса бу озиқ-овқатларни зилзиладан зарар кўрганларга етказишини ўз бўйнига олган. Турк киноматографиясининг юлдузлари, спортчилар ва бошқа таниқли холдинг ва компаниялар ҳам четда туришгани йўқ.
Измирликлар томонидан ташкил қилинган "Умид" ҳаракати
Ёрдам беришни истовчилар сайтда кўрсатилган махсус пакетлар учун тўлов қилиши мумкин. Сайт ходимлари бу пакетларни офатдан зарар кўрганларга етказиб беради.
https://umuthareketi.izmir.bel.tr/
Четда қолмаган “юлдузлар”
Турк киноматографияси юлдузлари ҳам халқи учун жон куйдириб, офатда қолганларга маблағ, озиқ-овқат билан ёрдам беришга ҳаракат қилишмоқда. AFAD ва вилоят ҳокимликлари сайтларида эса зилзила ҳудудида керакли бўлган нарсалар руйхатлари билан танишиш мумкин ва бу руйхат доимий янгиланмоқда.

• Турк эстрадаси намоёндаси Халук Левент "Ahbap" номли платформа ташкил қилиб (https://ahbap.org/) кўнгиллиларнинг ёрдамларини тўпламоқда. Сайт орқали нафақат жабр кўрганларга ёрдам бериш, балки платформадан фойдаланиб ёрдам сўраш ҳам мумкин.

• Бергузар Корел ва Халит Эрдинч жуфтлиги 400 минг турк лирасини ҳайирия қилишди.

• Киванч Татлитуг ва Кенан Имирзалиўғли ва Октай Кайнарча зилзила ҳудуди учун лозим бўлган генератор, қуёш энергияси, озиқ овқат билан таъминлаш учун ширкатлар билан шартнома тузишди.

• Ўзбекистонликлар учун "Қора ният" сериали орқали таниш бўлган Эда Эже ўз ижтимоий тармоқларида: Дўконларда нима топсам: озиқ-овқат, дори-дармон, болалар кийимлари, кийим-кечак, кўрпа тўшак олдим. Дўкон расталари бўш. Сизни яхши кўраман, Турк халқи. Сендаги юрак ҳеч кимда йўқ. Ҳамма нарсанинг энг яхшисига лойиқсиз. То ўлгунга қадар шу ердаман, ўлкам учун меҳнат қиламан ва ҳеч қаерга кетмайман", дея хабар қолдирган.

• "Чуқур" фильми қаҳрамони Арас Булут Ийнемли ҳам офатдан зарар кўрганлар учун ёрдам тўплашда кўнгилли бўлди. Қаҳрамонмарашдаги қидирув қутқарув ишларида қатнашди.
Психолог ёрдами
Шунингдек, Туркиядаги таниқли психолог ва психиатрлар ҳам зарар кўрганларга ҳар турли психологик ёрдам беришга шайлигини билдирган ва интернетда махсус кўрсатувлар орқали халққа ёрдамчи бўлишга ҳаракат қилишмоқда. Китоблари билан турк оммасига танилган, бу китоблари ўзбек тилига таржима қила бошланган таниқли психолог Бейхан Будак ҳам зилзила ва халқнинг руҳ соғлиқ ҳақида ўз тавсияларини берди.
https://www.youtube.com/watch?v=2bbSNxfwr48





