АсосийJamiyat

Тошкентда "Ўзбекистон Гидлари форуми - 2023" ўтказилади

'Тошкентда  "Ўзбекистон Гидлари форуми - 2023" ўтказилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 21 февраль куни Тошкентда  "Ўзбекистон Гидлари форуми - 2023" VI анъанавий Гидлар форуми ўтказилади.  

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Маданий мерос объектлари муаммоларини ўрганиш ва туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти томонидан ташкил этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, тадбир “Экскурсия фаолияти: ҳамкорлик ва инновациялар” мавзусига бағишланади.

Ушбу форум ҳамкорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга туртки бўлади, экскурсия жамоатчилигига инновацион технологиялар ва янги таълим лойиҳаларини тақдим этади.

Маълумот учун, 21 февралm – Халқаро гидлар куни ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар