Астронавт Райяна Барнави жорий йилнинг баҳорида NASA миссияси доирасида Халқаро космик станцияга учади.
У биотиббиёт фанлари магистри бўлиб, ихтисослиги — саратон ва илдиз ҳужайраларини тадқиқ қилиш.
Қайд этилишича, Райяна Барнавининг миссия таркибига киритилиши Саудия Арабистони расмийларининг қиролликни модернизация ва ислоҳ қилиш стратегиясида муҳим қадамдир. Ар-Риёд сўнгги пайтларда аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда мамлакатни фақат ўта консерватив қадриятлар устунлик қиладиган ҳудуд имиджидан халос қилиш учун бир қатор чоралар кўрмоқда.






