Президент фармонига асосан, Джурабаев Абдурашид Абдувохидович Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти раҳбари этиб тайинланди.
Шу муносабат билан А.Джурабаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Нусратбек Давранкулович Тойчиев Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири котибияти раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Даврон Наримович Каландаров Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг бошлиғи лавозимидан озод қилинди.
Шухрат Мухамаджанович Садиков Ўзбекистон Республикаси
Бош вазири котибияти раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.
15.02.2023 12:00
Вазирлар Маҳкамасида қатор тайинловлар амалга оширилмоқда






