АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида икки қиз машинадан танасини чиқариб "сайр" қилди (видео)

'Тошкент вилоятида икки қиз машинадан танасини чиқариб "сайр" қилди (видео)'ning rasmi

Бундан бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда машинанинг ойналаридан танасини чиқариб олиб ҳаракатланган видеолар кенг тарқалиб, бир қанча муҳокамаларга сабаб бўлаётган эди.

Аниқлик киритилишича, ушбу ҳолат Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғ йўлида содир этилган. Вилояти ИИББ ахборот хизмати бу бўйича расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат "Нексия-3" автомобилини Тошкент шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл фуқаро бошқараётган вақтида содир этилган.
Йўловчиларни ҳаётини хавф остига қўйдириб, уларнинг тана қисмини транспорт воситасидан чиқаришига йўл қўйганлиги учун ҳайдовчига МжтКнинг 128-5-моддасига кўра, маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Қолаверса, ўрганишлар давомида транспорт воситасини муддатидан ўтган 5 та қоидабузарлик юзасидан ундирилмаган жарималар борлиги аниқланиб, автомобил вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳозирда хавфли ҳаракатларни амалга ошириб, қоидабузарлик содир этган 2 фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар