15 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 9:52 да Тошкент — Фарғона йўналиши бўйича Ўзбекистоннинг янги ташкил этилган "Centrum Air" авиакомпанияси самолёти Фарғона халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда "UZBEKISTAN AIRPORTS" компанияси маълум қилди.
Бортида 86 йўловчи бўлган самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинган.
Шунингдек, авиакомпания Тошкент — Урганч — Тошкент йўналиши бўйича йўловчи рейси ҳам режалаштирилмоқда. Ушбу йўналишда чартер рейслар 2023 йил 17 февралдан ҳафтасига икки марта — жума ва якшанба кунлари Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.
"Centrum Air" — Ўзбекистоннинг "lowcoster" авиакомпанияси бўлиб, у 2023 йил январь ойида йўловчи рейсларини амалга оширишга рухсат олган. Бугунги кунда авиаташувчи паркида иккита Airbus A320 самолёти мавжуд. Яқин келажакда авиаташувчи яна бир йўловчи борти — Boeing 737 ни сотиб олишни режалаштирмоқда.






