АсосийDunyo

"Қамоқда чеккан азобларимга қарамай, собиқ президент бошчилигидаги барчани кечирдим"

'"Қамоқда чеккан азобларимга қарамай, собиқ президент бошчилигидаги барчани кечирдим"'ning rasmi

Қамоқда қанча йил азоб чеккан бўлсам ҳам, собиқ президент Алмазбек Атамбаев бошчилигидаги барчани кечирдим. Бу ҳақда  Садир Жапаров Super ТВ ютуб каналига берган интервьюсида айтган.

14 февраль куни Қирғизистоннинг қамоқдаги собиқ президенти Алмазбек Атамбаев  даволаниш зарурати туфайли қамоқдан озод қилинди.

Жапаров қамоқда бўлганида ҳам уларни кечирганини айтди.

“Менинг қамоққа олинишимнинг асосий ташаббускори Атамбаев эди, мен аввалроқ берган интервьюмда уни кечирганимни айтгандим. Ҳаммаси Қодир Тангрининг иродаси билан, биз раҳмдил бўлишимиз керак”, — деди Жапаров.

Садир Жапаров ўз рақибларини таъқиб қилмаслигини ва улардан ўч олмаслигини таъкидлаган.

“Бундай қарорларни кўп ўйлаб қабул қилишимиз керак. Бу тақдир, биз эса шунчаки ижрочилармиз”, - деган Жапаров.

Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни муддатидан олдин президентлик сайлови ва бошқарув шакли бўйича референдум бўлиб ўтади. Унда президентликка 17 нафар номзод бор, Садир Жапаров етакчи номзодлардан бири.

    Бошқа янгиликлар