АсосийJamiyat

Тошкентда орқага юраётган Captiva икки ёшли болани босиб кетди

'Тошкентда орқага юраётган Captiva икки ёшли болани босиб кетди'ning rasmi

Кеча, 14 февраль куни Тошкент шаҳрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар қилди.

Қайд этилишича, соат 16:00 ларда Белтепа маҳалласи ҳайдовчи — 1968 йилда туғилган У.С. Captiva русумли автомашинасида орқага ҳаракатланаётиб, 2021 йилда туғилган М.У.ни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида бола олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар