15 февраль санасида Филиппинда 6 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази хабар берди.
Зилзила эпицентри — 179 минг киши яшовчи Легаспи шаҳридан 89 км жануби-шарқда. Зилзила ўчоғи 40 км чуқурликда жойлашган.
Ҳодиса оқибатлари ҳақида ҳозирча маълумот келиб тушмаган.






