"Тошкент-Ўш" йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида қор кўчкилари содир бўлди. Ҳозирда йўллар тозаланмоқда, йўловчилар учун иситиш пунктлари ташкил этилди. Фарғона водийсига қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввалроқ, "Тошкент-Ўш" йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисми чоршанба куни соат 22:40 лар атрофида қор кўчиши хавфи туфайли транспортлар ҳаракати учун вақтинча ёпилганди. Ўзгидромет 16 февраль, тунги соат 1:30 дан бошлаб йўлнинг 228−253 км қисмида қор кўчиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Шундан сўнг тунги 1:40 лар атрофида йўлнинг 239 км қисмига, тонгда эса кўчки 234 кмда ҳам қайд этилган.
Ўзбекистон ФВВ маълумотига кўра, тунда фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев довонга борган ва қор кўчкисидан огоҳлантириш ҳамда унинг оқибатларини бартараф этиш ишларига бошчилик қилган.
Фуқароларни манзилларига етказиш мақсадида Оҳангарон ва Ангрендан Фарғона водийси йўналишида қўшимча поездлар қатнови амалга оширилмоқда.

Фуқароларни манзилларига етказиш мақсадида Оҳангарон ва Ангрендан Фарғона водийси йўналишида қўшимча поездлар қатнови амалга оширилмоқда.





