Кеча, 15 февраль куни тахминан соат 20:13ларда Наманган туманида жойлашган чўян қуйиш цехидаги парогенератор (автоклаб)да пар босими ортиб кетиши туфайли ёрилиш содир бўлди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ёрилиш оқибатида 2 нафар фуқаролар вафот этган ва 1 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, туман шифохонасига ётқизилган.
Воқеа жойига туман прокуратураси, ИИБ, ССБ ва ФВБ ҳамда “Ҳудудгазтаъминоти” ҳодимлари чиқишган. Ёрилиш сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






