1

Соврин жамғармаси 140 минг евро бўлган “WR Chess Masters” мусобақаси бугундан старт олади

СПОРТ 16.02.2023, 12:26
Соврин жамғармаси 140 минг евро бўлган “WR Chess Masters” мусобақаси бугундан старт олади

Бугун, 16 февралдан дунёдаги “ақл гимнастикаси” ишқибозларининг диққат эътибори Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида шахмат бўйича бошланаётган “WR Chess Masters” турнирига қаратилади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.

Соврин жамғармаси 140 минг еврони ташкил этган нуфузли турнирда жаҳон шахматининг ўн нафар ёрқин юлдузи – россиялик Ян Непомняший, нидерландиялик Аниш Гири, АҚШлик Уэсли Со, Ливон Аронян, польшалик Ян-Кшиштоф Дуда, ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов, ҳиндистонлик Гукеш, германиялик Винсент Кеймер, ҳиндистонлик Ромишбабу Праггананадаа, россиялик Андрей Есипенко ғолиблик учун кураш олиб боради.  

Айтиш лозим, Непомняший ва Есипенко ФИДЕ байроғи остида, қолган шахматчилар ўз мамлакатлари байроғи остида баҳсларда қатнашади.  

9 турдан иборат баҳсларда тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони, 44-шахмат олимпиадаси ғолиби Нодирбек Абдусатторов дастлабки турда Ян Непомняшийга қарши қора доналарда ҳаракатланса, эртага 17 февраль куни ўтадиган 2-турда оқ доналарда Андрей Есипенко билан, 18 февраль кунги 3-турда Ливон Аронян билан куч синашади.  

“WR Chess Masters” турнири 26 февралга қадар давом этади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1