Ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилояти Балиқчи тумани "Оқтепа" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарё дарёси чап қирғоқ дамбасида емирилиш содир бўлгани ҳақида хабарлар эълон қилинди. Ҳолат юзасидан Андижон вилоят ҳокимлиги расмий муносабат берди.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят ФВБ, вилоят Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда тегишли мутасаддилар иштирокида ишчи гуруҳ тузилган.
Ҳозирда вилоят ҳокимининг ўринбосари бошчилигида сел сув тошқин штаби ишчи гуруҳи вакиллари томонидан ушбу ҳолатни тўла назоратга олган ҳолда бугунги кунда 450 м³ тош ва 5000 м³ шағал ишлари бажарилди.
4 дона екскаватор 6 дона самосвал, 4 дона бошқа турдаги оғир техникалар жалб қилиниб хавфдан сақлаш ишлари олиб борилмоқда.
Юз берган ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.






