Камерунда ҳам Марбург вирусига шубҳа қилинган икки ҳолат аниқланди

САЛОМАТЛИК 17.02.2023, 07:56
Камерунда ҳам Марбург вирусига шубҳа қилинган икки ҳолат аниқланди

Экваториал Гвинеядан сўнг Камерун соғлиқни сақлаш идоралари Марбург вирусига шубҳа қилинган икки ҳолатни тасдиқлади, дея хабар беради Reuters агентлиги.

Камерундаги иккала ҳолат ҳам вирус илк бор аниқланган Экваториал Гвинея билан чегара яқинида қайд этилган.

Касалланганларнинг ҳеч бири мамлакат чегарасини кесиб ўтмаган. Камерун соғлиқни сақлаш расмийлари энди улар билан алоқада бўлганларнинг барчасини кузатишга ҳаракат қилмоқдалар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вирус тарқалишини тўхтатиш мақсадида Экваториал Гвинеянинг шарқий қисмига қўшимча қидирув гуруҳларини юборди.

Экваториал Гвинеяда Марбург вирусидан тўққиз киши вафот этгани тахмин қилинмоқда, бу ерда вируснинг яна 16 ҳолати қайд этилган.

Камеруннинг жанубий чегараси атрофида ҳаракат чекловлари аллақачон жорий этилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1