АсосийDunyo

⚡️Туркиянинг Ҳатай вилоятида яна зилзила содир бўлди

'⚡️Туркиянинг Ҳатай вилоятида яна зилзила содир бўлди'ning rasmi

2023 йил 17 февраль куни Ҳатайнинг Арсуз туманида 5,1 магнитудали зилзила юз берди.

Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси (АФАД) маълумотларига кўра, 5,1 магнитудали зилзила содир бўлган, ҳодиса эпицентри Ўрта Ер денгизида бўлган.

Арсуздан 6 километр узоқликда содир бўлган зилзила 9,26 километр чуқурликда қайд этилган.

Ҳатай губернатори Раҳми Дўғанга кўра, зилзиладан кейин ҳеч қандай нохуш ҳодиса, жумладан, биноларга зарар етмаган. 

"Гуруҳларимиз ҳудудни текширишда давом етмоқда", дейди губернатор.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар