АсосийJamiyat

Қаерда ёмғир, қаерда 12 даражагача илиқ? Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

'Қаерда ёмғир, қаерда 12 даражагача илиқ? Дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди'ning rasmi

Ўзгидромет дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Қайд этилишича, ўтган ҳафта ёмғирли бўлди. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидан ташқари, охирги 2 кун ичида деярли ҳамма жойда вақти-вақти билан энг жадал ёмғирлар ёғди. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кучли бўлди.

Ҳудуднинг катта қисмида бугун кундуз куни ёмғир ёғиши давом этади. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида бироз ёғингарчилик фақат айрим жойларда бўлиши мумкин. Бухоро ва Навоий вилоятларида кучсиз ёмғир фақат эрталаб ёғади.

Ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиқ, шимолда 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

Шанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик тўхтайди, фақат республика жануби-шарқий ҳудудларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғади. Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади.

Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 2 даража совуқгача бўлади, кундуз куни эса ҳаво 7-12 даража илиқгача исийди.

Бугун пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, дам олиш куни ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-3 даража илиқ, кундузи шанба куни 8-10 даража илиқ, якшанба куни 10-12 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 17-18 февраль кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар