Тошкент шаҳар ҳокимининг Мирзо Улуғбек, Учтепа, Юнусобод туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимининг "Интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисида"ги фармойиши эълон қилинди.
Ҳокимларга ушбу жазо ҳудудда қишга тайёргарлик ҳамда уни беталафот ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмаганлиги, маҳаллаларга чиқиб, аҳоли билан мулоқотлар ва тушунтириш ишларини олиб бормаганлиги учун қўлланилган.
Фармойишга кўра, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Иргашев Шавкатбек Турдиевич, Учтепа тумани ҳокими Абдуллаев Фарход Равшанович ва Юнусобод тумани ҳокими Абдувалиев Бохадир Абдулхаевичлар “ҳайфсан” билан жазоланган.






