АсосийJinoyat

Паркентда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди

'Паркентда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, “Н.а.” МЧЖ раҳбари Х.М. фуқаро Э.Б.га танишлари ёрдамида ўқув машғулотлари ва имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар