Шаҳар жамоат транспорти хизматларидан фойдаланувчи йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида АТТО мобил иловасида янги имкониятлар ишга туширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эндиликда ушбу мобил илова фойдаланувчилари шаҳар жамоат транспорти автобусларнинг ҳаракатини реал вақт режимида куста олади.
Йўловчилар ўзларига энг яқин бўлган оралиқ бекатлари тўғрисидаги маълумотга эга бўлган ҳолда манзилига етиб олиши мумкин.
"Мазкур мобил илова имкониятларини янада кенгайтириш мақсадида фойдаланувчилардан ўз таклифларини тақдим этишларини сўраб қоламиз",-дейилади хабарда.
18.02.2023 17:46
АТТО мобил иловасида энди автобусларнинг ҳаракатини реал вақт режимида кузатиш мумкин






