АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

 2023 йил 18 февраль куни соат 19:30 Кобальт русумли автомашинаси, Спарк русумли авто...

 2023 йил 18 февраль куни соат 19:30 Кобальт русумли автомашинаси, Спарк русумли автомашинаси,  Жентра русумли автомашинаси ва Матиз русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабар беришича, Кобальт автомашинасида ёнғин содир бўлган. ФВВ ходимлари томонидан ёнғин бартараф этилган.
 

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида Кобальт ҳамда Матиз автомашинаси ҳайдовчилари тан жароҳат олган. 


"Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар