АсосийJamiyat

Президент қарори билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигида бир қатор тайинловлар амалга оширилди

'Президент қарори билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигида бир қатор тайинловлар амалга оширилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:

➖ Илҳом Норқулов иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимига;
➖ Эркин Рустамов иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимига;
➖ Адиз Бобоев иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимига;
➖ Анвар Каримов иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Лутфулло Умурзоқов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шунингдек, Миршод Махмудович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

    Бошқа янгиликлар