АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

13 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилад...

13 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ва Япония ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airways матбуот хизмати.

Кунчиқар мамлакатга тўғридан-тўғри парвозлар ҳар ҳафта пайшанба кунлари амалга оширилади. Тошкент — Токио йўналишидаги авиачипталар нархи 8 475 676 сўмдан, Тошкент — Токио — Тошкент йўналишида эса 14 965 587 сўмдан бошланади.

Авиачипталарнинг тақдим этилган нархлари 20 февраль ҳолатига кўра амал қилади. Уларни авиакомпаниянинг расмий сайти орқали 3 фоиз чегирма билан, шунингдек, UzAirways мобил иловаси, Uzbekistan Airways Sales орқали ёки авиакомпания агентларидан харид қилишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар