АсосийDunyo

"Ҳеч қачон фуқароларимизни оғир кунларида ва ҳаётларини янгидан тиклашдаги уринишларида ёлғиз қолдирмаймиз" - Туркия президенти

'"Ҳеч қачон фуқароларимизни оғир кунларида ва ҳаётларини янгидан тиклашдаги уринишларида ёлғиз қолдирмаймиз" - Туркия президенти'ning rasmi

Зилзила ҳудудидаги жами 1 миллион 684 минг фуқаронинг уй-жойга бўлган эҳтиёжи қондирилди. Бу ҳақда Туркия президенти твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Давлат раҳбарининг билдиришича, 65 мингта ўрнатилишда давом этаётган контейнерлар сонини биринчи босқичда 100 мингтага, керак бўлганда эса 200 мингтага етказилади.

Ўртача шикастланган 24 мингдан ортиқ бинодаги 133 мингдан ортиқ хонадоннинг  фуқароларини вақтинчалик бошпана марказлари ёки хавфсиз жойларга ўтказишни таъминланган.

Маълум қилинишича, атроф-муҳит ва шаҳарсозлик вазирлиги 7 328 нафар ходими билан олиб борган зарарни аниқлаш ишларини якунлаш арафасида.

"Биз барча турар-жой майдонларини янги шаҳар режаси доирасида ернинг сифати ва ёриқ чизиғигача бўлган масофани ҳисобга олган ҳолда ўз меъморчилиги, тарихий ва маданий тузилишига мувофиқ лойиҳалаштирамиз. Тикланиш жараёнини тузилмаларимизнинг илмийлиги, тезлиги ва мустаҳкамлиги тамойиллари асосида олиб борамиз.

Зарарни аниқлаш, вайроналарни олиб ташлаш ва жойлашувни аниқлаш жараёнлари тугаллангандан сўнг, ҳар бир вилоятда бу уйлар сони ортади", - дейди Туркия раҳбари.

Шунингдек,  373 156 нафар фуқаро зилзила зонасидан бошқа шаҳарларга эвакуация қилинган.

"Биз барча шаҳарларимизни уйлари, иш жойлари, саноати, қишлоқ хўжалиги, тарихий ва маданий қадриятлари билан заррача регрессияга олиб келмасдан тиклаймиз.

Биз ҳеч қачон фуқароларимизни оғир кунларида ва ҳаётларини янгидан тиклашдаги уринишларида ёлғиз қолдирмаймиз" , - дея ваъда бермоқда Эрдоған жабрдийдаларга. 

    Бошқа янгиликлар