Бугун, 22 февраль куни Болгарияда ўтказилаётган анъанавий “Странжа” халқаро турнирининг навбатдаги жанглари ўтказилади. Кун дастурида бир қатор Ўзбекистон вакиллари рингга кўтарилади.
+92 кг вазн тоифасида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов америкалик Жошуа Эдвардс билан куч синашади. Мазкур жанг ғолиби кейинги босқичда қозоғистонлик Камшибек Кўнкабаев ва нидерландиялик Стан Бертенс қарама-қаршилиги ғолиби билан баҳс олиб боради.






