1

Болаларда СOVID-19дан кейинги синдром қанча вақт давом этади?

САЛОМАТЛИК 23.02.2023, 08:33
Болаларда СOVID-19дан кейинги синдром қанча вақт давом этади?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти болалар ва ўсмирларда коронавирусдан кейин кузатилаётган синдромнинг клиник белгилари ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, мазкур аломатлар СOVID-19нинг оғир шаклидан сўнг уч ой ичида пайдо бўлади ва камида икки ой давом этади. Натижада бундай ўғил-қизлар асосан ҳолсизлик, ҳид билмаслик, бурун бўшлиғи тўқималарининг ўткир ва сурункали яллиғланиши ҳамда безовталикдан азият чекади.

Экспертлар фикрича, бундай синдром давомли CОVID-19 билан хасталанган ҳар қандай беморда пайдо бўлиши мумкин. 

Таҳлилларга кўра, 2021 йил охирида коронавирусга чалинганларнинг 3,7 фоизида юқоридаги таснифларга мос синдром ривожланиши кузатилган. Шунингдек, инфекция юққанидан 12 ой ўтгач, уларнинг 15,1 фоизида доимий симптомлар сақланиб қолган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1