АсосийJamiyat

Дунёдаги энг хавфли шаҳарлар номи эълон қилинди

'Дунёдаги энг хавфли шаҳарлар номи эълон қилинди'ning rasmi

Мексикадаги Колима шаҳри 2022-йил якунлари бўйича дунёдаги энг хавфли шаҳар деб тан олинди. Бу ҳақда Мексиканинг “Жамоат хавфсизлиги ва жиноий судлов бўйича фуқаролик кенгаши” нодавлат ташкилоти ўз рейтинг натижаларига таяниб маълум қилди.

Унга кўра, ўтган йили Колимада қотиллик даражаси ҳар 100 минг аҳолига 182 тани ташкил этган.

“Бу биз 300 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган дунёдаги энг хавфли 50 та шаҳарни қамраб олган тадқиқот ишларини олиб боришни бошлаган 2009-йилдан бери учинчи энг юқори кўрсаткичдир. Умумий  рекорд Мексиканинг Сюдад-Хуарес шаҳрига тегишли бўлган. У ерда 2010-йилда ҳар 100 минг аҳолига 229 қотиллик тўғри келган”, — дея таъкидлади рўйхат экспертлари.

Рейтинг тузувчиларининг маълумотларига кўра, дунёдаги энг хавфли 50 та шаҳардан 17 таси Мексикада, 10 таси эса Бразилияда жойлашган. Европа ва Осиёнинг йирик шаҳарлари рўйхатга киритилмаган.

Қайд этилишича, энг оғир жиноий вазиятлар Мексиканинг Гуанахуато, Мехико, Мичоакан, Қуйи Калифорния, Халиско ва Чиуауа штатларида содир этилган. Жумладан, Гуанахуатода ўтган йили жиноятчилар қўлидан ўлганлар сони 3200 нафардан ошган.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Мексикада қотилликлар сони йиллик ҳисобда 7,1 фоизга, яъни 33 350 тадан 30 968 тага камайган.

    Бошқа янгиликлар