АсосийDunyo

Россиядан Ўзбекистонга келаётган автобус ағдарилиб кетди

'Россиядан Ўзбекистонга келаётган автобус ағдарилиб кетди'ning rasmi

Оренбург вилоятининг Татарская Каргала қишлоғи яқинида Оренбург-Қозон трассасида Нижний Новгород – Ўзбекистон йўналишидаги йўловчи автобус ариққа ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг минтақадаги Матбуот хизмати хабар қилди, деб ёзади TСС.

Маълум қилинишича, Татарская Каргала қишлоғи яқинида йўловчи автобуси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган, автобусда 29 киши, жумладан, болалар ҳам бўлган.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Оренбург вилояти бўйича бош бошқармаси маълумотларига кўра, йўловчилар дастлаб маҳаллий маданият уйига жойлаштирилган, кейин эса бошқа автобусда йўлни давом эттирди.

    Бошқа янгиликлар