Бугун кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Қолган ҳудудларда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16-18° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
24.02.2023 08:04
Бугун ҳаво совиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда






