Кеча, 23 февраль куни соат 17:00 да Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ФВБга Бекобод тумани "Қўқон" МФЙ ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган “Cobalt” автомашинаси "Дўстлик" каналига тушиб кетгани ҳақида хабар қилинган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида шундай ҳолат юзага келган

Бекобод шаҳар ФВБнинг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, автомашинани каналдан олиб чиқишди.
"Ҳодиса натижасига вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ" дейилади хабарда.





