“Азимут” авиакомпаниясининг Самарқанд — Уфа йўналиши бўйлаб учган самолёти техник сабабларга кўра “Самарқанд” халқаро аэропортига қайтди. Бу ҳақда авиакомпания хабар бермоқда.
Тошкент вақти билан соат 12:00 да бортида 87 йўловчи бўлган АЗО7040 рейси учиш аэропортига келиб қўнди.
Айни дамда йўловчилар Самарқанд аэропорти терминалига жойлаштирилган.






