АсосийЖАМИЯТ

Қорақалпоғистонда аҳоли хонадонларини сув босди

Ижтимоий тармоқларда Тўрткўл туманидаги каналда сув босими ортиши оқибатида уйларни сув бо...

Ижтимоий тармоқларда Тўрткўл туманидаги каналда сув босими ортиши оқибатида уйларни сув босгани акс этган суратлар тарқалган эди.  Ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 февраль куни соат 04:00 атрофида Тўрткўл туманидаги "Калта минор-1" хўжаликлараро каналида 192-пикетда ён томондан (тўғон) сув тушиши натижасида ҳудуддаги уйлар ва бинолар шикастланган.

Ишчи кучлари ва махсус техника сафарбар қилиниб, эрталаб соат 7:00 да каналдан сув чиққан жой бутунлай ёпилган.

Сувнинг ювилиши ва канал қирғоқларининг қулаши натижасида 8 та хонадоннинг уй-жойлари ва 2,5 гектар экин майдонлари зарар кўрган.

"Тўрткўл тумани суғориш бошқармаси балансидаги "Калта минор-1" каналининг қуввати 18 м3/секунд бўлиб, шу куниёқ каналга 13 м3/секунд сув очилган. Бу канал сувга тўлиб кетмаётганини кўрсатади", - дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар