АсосийЖАМИЯТ

Самарқанддан Уфага учган самолёт ортига қайтарилди

“Azimut” авиакомпаниясининг Самарқанд — Уфа йўналиши бўйлаб учган самолёти техник сабаблар...

“Azimut” авиакомпаниясининг Самарқанд — Уфа йўналиши бўйлаб учган самолёти техник сабабларга кўра ”Самарқанд” халқаро аэропортига қайтди. Бу ҳақда “Uzbekistan airports” хабар бермоқда.

Тошкент вақти билан соат 12:00 да бортида 87 йўловчи бўлган AZO7040 рейси учиш аэропортига келиб қўнган.

“Айни дамда йўловчилар Самарқанд аэропорти терминалига жойлаштирилди”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар