АсосийDunyo

Қирғизистондаги ҳарбий қисмлардан бирида номаълум модда портлаб кетди

'Қирғизистондаги ҳарбий қисмлардан бирида номаълум модда портлаб кетди'ning rasmi

Ҳарбий қисмлардан бирида номаълум модда портлаб кетди ва Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати ходими яраланди, деб хабар беради  «Каbar» агентлиги.

Қўмита матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, 2021-сонли ҳарбий қисм назорат-ўтказиш пунктида печка иситиш вақтида номаълум модда (аниқланмоқда) портлагани маълум бўлган. 2003 йилда туғилган аскар портлаш оқибатида оёғидан яраланган.

Аскар зудлик билан Раззоқов шаҳри госпиталига етказилган. Шифокорлар беморнинг аҳволини ўртача оғир деб баҳоламоқда.

Воқеа юзасидан ваколатли органлар суриштирув ишларини олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар