АсосийJamiyat

5 йил иш стажига эга хотин-қизлар ҳам барча қатори имтиҳон топширади

'5 йил иш стажига эга хотин-қизлар ҳам барча қатори имтиҳон топширади'ning rasmi

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда 5 йил иш тажрибасига эга бўлган аёллар олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилиниши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича,  камида 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизларни олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилиш бўйича тартиб мавжуд эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сон қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тасдиқланган.

Мазкур тартиб 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этилган бўлиб, ушбу тоифадаги хотин-қизларга жами алоҳида 500 та базавий тўлов-контракт асосидаги қўшимча қабул параметрлари олий таълим муассасалари кесимида ажратилди.

    Бошқа янгиликлар