АсосийJamiyat

Тошкентдаги қатор автобус йўналишлари ўзгартирилди

'Тошкентдаги қатор автобус йўналишлари ўзгартирилди'ning rasmi

2023 йил 28 февралдан бошлаб Тошкентдаги айрим автобус йўналишлари ўзгартирилди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти Матбуот хизмати хабар берди.

хабарга кўра, қуйида йўналиши ўзгартирилган автобуслар рўйхати келтирилган:

“1-автобус саройи” филиалига бириктирилган 12- ва 68-сонли, “12-автобус саройи” филиалига бириктирилган 112- ва 117-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати “Қўйлиқ деҳқон бозори” сўнгги бекатидан ТҲАЙ, Бектемир йўли, 4Р21 ҳалқа йўли орқали “Food city” савдо мажмуаси бекатигача узайтирилди. Шунингдек, йўналишлар 12-сонли “Food city" савдо мажмуаси – Бошлиқ мавзеси”, 68-сонли “Food city" савдо мажмуаси – Чорсу  савдо маркази”, 112-сонли “Олчазор маҳалласи – "Food city" савдо мажмуаси” ва 117-сонли “Дўстлик 2-мавзеси – Фоод cитй савдо мажмуаси” автобус йўналишлари деб номланди;

“1-автобус саройи” филиалига бириктирилган 93-сонли йўналиш ҳаракати Фарғона йўли кўчасидан ТҲАЙ, Бектемир йўли, 4Р21 ҳалқа йўли орқали “Food city” савдо мажмуаси бекатигача узайтирилиб, 93-сонли “Food city" савдо мажмуаси – Юнусобод 9-даҳаси” автобус йўналиши деб номланди;

“12-автобус саройи” филиалига бириктирилган 133-сонли йўналиш ҳаракати Гулзор маҳалласи сўнгги бекатидан 4Р21 ҳалқа йўли орқали “Food city” савдо мажмуаси бекатигача узайтирилиб, “Food city" савдо мажмуаси – "Қипчоқ метроси” автобус йўналиши деб номланди;

“1-автобус саройи” филиалига бириктирилган 54-сонли йўналиш ҳаракати Б.Нозим кўчасидан Бектемир йўли, Фарғона йўли, Мунис кўчалари орқали “Қўйлиқ 1-мавзеси” сўнгги бекатигача, кейинги ҳаракати “Қўйлиқ 1-мавзеси” сўнгги бекатидан ТҲАЙ, “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекати, Бектемир йўли, Б.Нозим кўчалари орқали узайтирилиб, “Қўйлиқ 1-мавзеси – Дўстлик метроси” йўналиши деб номланди;

“5-автобус саройи” филиалига бириктирилган 183-сонли йўналиш ҳаракати Бектемир йўли, Фарғона йўли, Мунис кўчалари орқали “Қўйлиқ 1-мавзеси” сўнгги бекатигача икки томонлама узайтирилиб, “Қўйлиқ 1-мавзеси – Бинокор қўрғони” йўналиши деб номланди;

“2-автобус саройи” филиалига бириктирилган 49-сонли йўналиш ҳаракати Авиасозлар кўчасидан Зумрад, Шохимардон, Катта Янгиобод, Шохсанам кўчалари орқали “Янгиобод мавзеси” сўнгги бекатигача икки томонлама узайтирилиб, “ТТЗ АШБ – Янгиобод мавзеси” йўналиши деб номланди;

“5-автобус саройи” филиалига бириктирилган 151-сонли йўналиш ҳаракати Миллий боғ кўчаси орқали “Чингелди маҳалласи”гача икки томонлама узайтирилиб, “Чингелди маҳалласи – Буюк ипак йўли метроси” йўналиши деб номланди;

“1-автобус саройи” филиалига бириктирилган 119-сонли йўналишнинг сўнгги бекати “Қўйлиқ 1-мавзеси” бекатида белгиланиб, “Қўйлиқ 1-мавзеси – Юнусобод деҳқон бозори” йўналиши деб номланди;

“4-автобус саройи” филиалига бириктирилган 32-сонли “Сергели 6-а мавзеси – Гулобод кўчаси” автобус йўналишининг оралиқ ҳаракати Фурқат-А.Навоий кўчалари кесишмасида ташкил этилган янги чорраҳа орқали ўзгартирилди;

“7-автобус саройи” филиалига бириктирилган 56-сонли “Чорсу савдо маркази – Тариқтешар маҳалласи” йўналишининг оралиқ ҳаракати И.Каримов-Фурқат кўчалари кесишмасида ташкил этилган янги чорраҳа орқали ўзгартирилди;

“4-автобус саройи” филиалига бириктирилган 84-сонли “Обод турмуш – Гулобод кўчаси” йўналишининг оралиқ ҳаракати Новза-Бунёдкор ва Фурқат-А.Навоий кўчалари кесишмаларида ташкил этилган янги чорраҳалар орқали ўзгартирилди;

“12-автобус саройи” филиалига бириктирилган 112-сонли “Олчазор маҳалласи - Фоод cитй савдо мажмуаси” автобус йўналишининг оралиқ ҳаракати Қипчоқ кўчасидан М.Турсунзода, Шокирариқ кўчалари орқали ўзгартирилди;

Сўнгги бекатлари “Food city" савдо мажмуаси” АШБда жойлаштирилган 39, 45, 110, 122, 130-сонли йўналишларнинг оралиқ ҳаракати 4Р21 ва Бектемир йўли кўчалари кесишмасида ташкил этилган янги чорраҳа орқали ўзгартирилди;

“5-автобус саройи” филиалига бириктирилган 101-сонли “Дархон маҳалласи – Буюк ипак йўли метроси” йўналишининг иш кунларидаги иш бошлаш вақти соат 5:30 дан этиб белгиланди.

    Бошқа янгиликлар