АсосийЖАМИЯТ

1 мартдан бошлаб кам учрайдиган касалликларни даволашга мўлжалланган дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар рақамли маркировкаланади

2023 йил 1 мартдан бошлаб кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан &nb...

2023 йил 1 мартдан бошлаб кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан  дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар рақамли маркировкаланади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, 2023-йил 1-мартга қадар айланмага киритилган орфан дори воситалари улгуржи (диллер) ва чакана савдо (дорихона) корхоналари томонидан 3 йил давомида рақамли маркировкасиз сотилиши мумкин.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва республикага олиб кирувчи корхоналар томонидан ҳар бир дона орфан дори воситалари DataMatrix-kodi  ёрдамида рақамли маркировкаланади ҳамда айланмага (сотувга) киритилади.

Мазкур маҳсулотларни рақамли маркировкалаш мақсадида маркировка кодларини буюртма қилиш учун корхоналар “Асл белгиси” ахборот тизимидан рўйхатдан ўтиши талаб қилинади.

    Бошқа янгиликлар