Европа Ўртаер денгизи сейсмология маркази (ЭМСC) маълумотларига кўра, Туркия шарқида 5,6 магнитудали зилзила содир бўлди.
Ер силкинишлари UTC 09:04 (маҳаллий вақт билан 12:04) да содир бўлган. Зилзила эпицентри 449 минг киши истиқомат қиладиган Шанлиурфа шаҳридан 128 км шимоли-ғарбда, 5 км чуқурликда жойлашган.
Шунингдек, 9:36 ва 9:43 да Марказий Туркияда иккита зилзила қайд этилгани хабар қилинган.
Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (АФАД) раҳбари Юнус Сезер Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 44 374 нафарга етганини маълум қилди.
АФАД маълумотларига кўра, 6 февралда содир бўлган икки вайронкор зилзиладан сўнг, мамлакатда 9000 дан ортиқ ер силкинишлари содир бўлган.
Текширувлардан сўнг 612 киши - биноларни таъмирлаш ва қайта қуриш ишларини олиб борган қурилиш пудратчилари, шунингдек вайрон бўлган уйларнинг эгалари тергов қилинмоқда.






