АсосийЖАМИЯТ

1 мартдан бензин нархи ошади

UNG Petro 27 февраль куни Тошкент шаҳрида бензин қуйиш шохобчаларидаги нархларни эълон қил...

UNG Petro 27 февраль куни Тошкент шаҳрида бензин қуйиш шохобчаларидаги нархларни эълон қилди.

Унга кўра, ҳеч қайси шохобчада Аи-80 5 700 сўмдан сотилмаяпти. Энг арзон нархни UNG Petro ва Tatneft таклиф қилмоқда — 6 000 сўмдан. Аи-80 учун энг юқори нарх — 6 300 сўм Mustang ва Интран Сервисъда.

Аи-92 одатда UNG Petro’да энг паст нархда бўлар эди. Бироқ бу сафар IBR Petroleum Station ва Mustang уни 9 000 сўмдан таклиф қилмоқда. 

Энг арзон Аи-95 ҳамон UNG Petro’да сотилмоқда — 10 100 сўм. Tatneft’да эса бу турдаги бензин энг қиммат — 14 000 сўмдан сотилмоқда. 

1 мартдан бошлаб Аи-80 нархи кўтарилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар