1

АҚШ Давлат котиби Блинкен Қозоғистонга етиб келди ва ҳукумат аъзолари билан музокаралар ўтказмоқда

ДУНЁ 28.02.2023, 15:51
АҚШ Давлат котиби Блинкен Қозоғистонга етиб келди ва ҳукумат аъзолари билан музокаралар ўтказмоқда

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен кеча кечқурун Остонага илк расмий ташрифи билан келди ва у ерда Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашади. Бу ҳақда ТАСС мухбирига Қозоғистон ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.

Аввалроқ Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ давлат котиби Блинкен Остонада президент Қосим-Жомарт Токаев томонидан қабул қилиниши, шунингдек, Бош вазир ўринбосари – республика ташқи ишлар вазири билан ҳам музокаралар ўтказиши ҳақида маълум қилганди. 

Бундан ташқари, Блинкен сешанба куни Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг C5+1 форматидаги учрашувида иштирок этади. Кун тартибида Вашингтон билан минтақавий ҳамкорлик ва шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилади.

Қозоғистондан сўнг Давлат департаменти раҳбари Тошкентга келади ва бу ерда Ўзбекистоннинг юқори мартабали расмийлари билан учрашади. 1 март куни Блинкен Нью-Деҳлига учиши маълум қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1