АсосийЖАМИЯТ

Самарқанда бош ҳисобчи бошчилигидаги бир гуруҳ ходимлар буюм бозорини талон-торож қилишди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терг...

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Булунғур буюм бозори савдо комплекси” МЧЖдаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 “Булунғур буюм бозори савдо комплекси” МЧЖ бош ҳисобчиси Н.Р. ва бошқалар сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ушбу комплекснинг 4 нафар ишчи-ходимлари ва ўзларига ортиқча иш ҳақлари ҳисоблаб, жами 258,3 млн сўмни ўзлаштирганликлари, шунингдек тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали харид қилинган 35,1 млн сўмлик маҳсулотларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар