АсосийDunyo

Австралияда балиқли ёмғир ёғди

'Австралияда балиқли ёмғир ёғди'ning rasmi

Австралиянинг Лахаману шаҳарчасида балиқли ёмғир ёғди. Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар бермоқда.

Энг қизиғи, айрим балиқлар тирик эди! Кучли ёмғирдан сўнг одамлар кўлмакларда жон сақлаётган балиқларни йиғиб олди.

Бундай ҳодиса 2004 ва 2010 йилларда, шунингдек, 2020 йилда Йоа шаҳрида кузатилган.

Мутахассисларнинг айтишича, бундай ноодатий ҳодисага кучли шамол сув ҳавзаси юзасидаги сувни балиқлари билан тортиб кўтариши сабаб бўлади. Бундай бўрон шамоллари юзлаб километр йўл босиб, кейингина балиқни ерга ёғдириши мумкин.

    Бошқа янгиликлар