Бугун Тошкент шаҳар ҳокими "ЛЛК-Интернешнл" мутасаддилари билан учрашди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқотда пойтахт йўлларни сифатли таъмирлаш масаласи кўриб чиқилган.
Пойтахт ҳокими Ўзбекистон иқлими кескин континентал бўлгани боис йўлларда бажарилаётган таъмирлаш ишлари сифатини ҳамда хизмат қилиш муддатини бир неча баробар ошириш муҳимлигини қайд этган.
"ЛЛК-Интернешнл" мутасаддилари иш жараёнида ҳар бир объект учун алоҳида ечим қўллашлари ва 20 даража совуқдан 76 даража иссиққача бўлган иқлим шароитларига мос келувчи таклифларини айтиган.
Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашишган.
"ЛЛК-Интернешнл" - "ЛУКОЙЛ" ДАКнинг 100 фоиз шўба корхонаси ҳисобланади.






