Мадриднинг “Реал” жамоаси Дортмунднинг “Боруссия” клубига қарши (2:2) ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида 10 йил сақланиб турган натижани қайд этди.
Мадридликлар 2006 йилдан буён илк бор қаторасига учта дуранг ўйнамоқда. “Реал” Испания чемпионатида “Вильярреал” (1:1) ҳамда “Лас-Пальмас” (2:2) билан ўйинларда дуранг натижани қайд этганди.