АсосийJamiyat

Тошкентда 61 ёшли эркак танишини пичоқлаб қўйди

'Тошкентда 61 ёшли эркак танишини пичоқлаб қўйди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг берган хабарига кўра, 2023 йил 25 февраль куни соат 23:00ларда Яшнобод тумани Қорасу кўчасида яшовчи 61 ёшли Ш.И. ўзини истиқомат қилиб келаётган хонадонида таниши 45 ёшли П.В. билан бирга кечки овқатланиш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилишиб, П.В. таниши Ш.И.ни ҳар хил ҳақоратли сўзлар билан сўкганида, Ш.И. улфатига уни, ўзини уйида ҳақорат қилмаслигини айтиб, жаҳл устида П.В.ни стол устида турган ошхона пичоғи билан бир маротаба чап кўкрак қисмига уриб тан жароҳати етказган.

Натижада П.в. олган тан жароҳатлари билан 4-сонли клиник шифохонасига чап томонлама кўкрак қафаси санчилиб кесилган жароҳати билан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарздаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар