АсосийJamiyat

Индонезияда ер қимирлади

'Индонезияда ер қимирлади'ning rasmi

Зилзила эпицентри Паданг шаҳридан 88 километр жануби-шарқда жойлашгани маълум қилинган.

Жануби-шарқий Осиёдаги Индонезия оролларида бугун, 2 феврал куни Тошкент вақти билан соат 04:05да кучли зилзила содир бўлган. Бу ҳақда Европа Ўртаер денгизи сейсмологик маркази (ЭМСC) хабар тарқатди.

Марказ маълумотларига кўра, Индонезия қирғоқларида юз берган зилзиланинг кучи 5,7 баллни ташкил этган.

Зилзила эпицентри Паданг шаҳридан 88 километр жануби-шарқда жойлашгани маълум қилинган. Унинг ўчоғи 47 километр чуқурликда жойлашган.

    Бошқа янгиликлар