Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомобиллар сони 3 637 119 тани ташкил этган.
Аҳолига тегишли жами автотранспорт воситаларидан:
- Енгил автомобиллар – 3 396 520 та
- Юк автомобиллари – 219 628 та
- Автобуслар – 6 666 та
- Микроавтобуслар – 8 961 та
- Махсус транспортлар – 5 344 та






