АсосийЖАМИЯТ

"Ўзгидромет" 5-10 март кунлари 9 та вилоятда сел келиш хавфи ҳақида маълум қилди

Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқдаБаъзи жойларда шамол т...

Бу ҳақда Ўзгидромет хизмати агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда

Баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилади. Хусусан, Жиззах, Навоий вилоятларида 5 ва 7 мартда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида 7 мартда 22−25 м/с гача кучайиши мумкин.

5−6 ва 8−10 март кунлари кутилаётган ёмғир сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар